Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда қуёш батареяларида ишловчи машиналар пойгаси бошланди
Австралияда қуёш батареяларида юрувчи автомобиллар халқаро пойгаси The World Solar Challenge бошланди.
42 та машинадаги иштирокчилар Австралия қитъасини шимолидан жанубига томон ўтишлари керак бўлади. Бу эса 3 минг км га яқин масофага тенг.
Тахмин қилинишича, шимолдаги Дарвин шаҳридан жанубдаги Аделаидага йўл бир ҳафтача вақтни олади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, машиналар соатига 90-100 км билан ҳаракатланадилар.
"Жорий йилда Bridgestone World Solar Challenge пойгасининг 30 йиллиги нишонланади. Шу сабабли тадбир иштирокчилари ушбу воқеага яхши тайёргарлик кўришган", деб айтмоқда пойга директори Крис Селвуд.
Таъкидланишича, ушбу пойгада рекорд 2009 йилда ўрнатилган ва Япониядаги Токай университети яратган автомобилга тегишли. Ўшанда машина масофани 29 соат-у 49 дақиқада босиб ўтган.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026