Ўзбекистон | 21:10 / 08.10.2017
43400
2 дақиқада ўқилади

ТИВ Владимирда қолган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси 7 октябрь, Москва вақти билан соат 20.00 ҳолатига кўра Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 17 киши ҳалок бўлгани ҳақида расман маълумот берди. Улардан 15 нафари Ўзбекистон фуқароси, 1 нафари Қозоғистон фуқароси, яна бир кишининг шахси аниқланмаган.

3 нафар ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган, 36 киши енгил тан жароҳати олган.

«Ҳалок бўлганлардан 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари жасадлари аниқлаштирилди. Жумладан 7 октябрь куни 29.08.1997 йилда Бухоро вилоятида туғилган Мирзоев Миршод Миржон ўғли жасади аниқлаштирилди.

Россиянинг тегишли органлари яна бир жасад шахсини ва фуқаролигини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Россия соғлиқни сақлаш вазирликларининг ўзаро келишилган қарорига кўра мамлакатимизнинг уч нафар фуқароси (оғир аҳволдаги 2 вояга етган киши ва 1 ёш бола) соғайтириш учун Владимир вилоятининг клиник шифохонасида қолдирилди. Уларни даволаш учун юқори малакали мутахассислар жалб этилади.

8 октябрга ўтар кечаси аварияга учраган 36 фуқаро ва 15 та жасад билан Ўзбекистон махсус самолёти Жуковский аэропортидан учиб кетди ва Термиз шаҳрига етиб келди.

8 октябрь тонгида ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва жароҳатланганлар Термиз, Андижон ва Бухоро шаҳарларига етказилди», дейилади ТИВ хабарида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди