Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондаги турнирда биринчи ўринни эгаллашди
4-7 октябрь кунлари мобайнида Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро турнир ўз якунига етди.
Ўзбекистон жамоаси турнирга 10 нафар боксчи билан йўл олганди. Уларнинг 9 нафари ярим финалга етиб борди. 7 октябрь кунги финал учрашувларида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи олтин медаллар учун рингга чиқишди.
Финал жангларида Ўзбекистоннинг 4 нафар вакили ғолиб чиқди. Булар - Элнур Абдураимов (64 кг), Маҳмуд Гаипов (69 кг), Исроил Мадримов (75 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг).
Мироншоҳ Иброҳимов (49 кг), Муроджон Ахмадалиев (60 кг) ва Санжар Турсунов (91 кг) бронза медаллари билан кифояланган бўлса, Отабек Холматов (56 кг) ҳамда Мадияр Саидраҳимов (81 кг) финалда ютқазиб, кумуш медаль олишди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар 4 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025