Фан-техника | 08:03 / 10.10.2017
5443
1 дақиқада ўқилади
Япония ўзининг навигация тизимини яратиш учун навбатдаги сунъий йўлдошни учирди
Япониянинг Кагосима префектурасида жойлашган Танэгасима космодромидан Япония томондан юқори аниқликдаги GPS тизимини яратиш учун тўртинчи рақамли "Митибики-4" сунъий йўлдоши орбитага учирилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, сунъий йўлдош орбитага H2A-F36 ракетаси ёрдамида юборилган.
Маълум қилинишича, агар сунъий йўлдош муваффақиятли ишласа, Япония 2018 йилдан АҚШнинг GPS тизимига қўшимча равишда ўзининг навигация тизимидан фойдаланишни бошлайди.
Телеканалнинг эслатишича, бу сериядаги аввалги сунъий йўлдош 19 августда учирилган.
Мавзуга оид
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
20:42 / 26.09.2024
Япония ўзининг разведка сунъий йўлдошини орбитага учирди
14:06 / 26.09.2024
Японияда суд 56 йил аввалги қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган эркакни оқлади
10:30 / 24.09.2024