Жаҳон | 15:15 / 11.10.2017
35360
2 дақиқада ўқилади

Бердимуҳамедов Путинга кучук совға қилди 

Фото: Вести

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россия президенти Владимир Путинни 65 ёшга тўлгани билан табриклаб, туркман алабайи зотига мансуб кучук совға қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Агар менга рухсат берсангиз, ёқимли миссиядан бошлашни хоҳлардим. Яқинда туғилган кунни нишонладингиз, шунинг учун сизни чин қалбимдан табриклайман. Сизга, энг муҳими, мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, барча яхши тилакларни тилайман», - дея таъкидлаб ўтди Туркманистон президенти.

«Мен сизнинг мамлакатингизда эмас, балки бутун дунёда ҳам атроф-муҳит масалаларида жуда кўп ишлар қилаётганингизни биламан. Бизда бир дўст бор, билсангиз керак, бу кучук, алабай. Бугун мен ўзим билан бирга кичик алабайни олиб келдим, унинг лақаби Садоқатли (Верний). Сизда ҳам, ўйлашимча, бу исм машҳурдир. Биз Осиё ўйинларини ўтказганимизда, алабай асосий рамз бўлган. Ўйлашимча, матбуотнинг ёнида уни кўрсатиш ҳам мумкин», - деди у.

«Менинг фикримча, сизга ёқади. Улар бизда соғлом», - дея хулоса қилди Бердимуҳамедов.

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов Сочи шаҳрига 12 октябрь куни бўлиб ўтадиган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг йиғилишларида иштирок этиш учун келган.

Мавзуга оид