Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталония раҳбари мустақиллик декларациясини имзолади
Каталония ҳукумати раиси Карлес Пучдемон, унинг ўринбосари Ориол Жункерас ҳамда парламент спикери Карме Форкадель мухториятнинг мустақиллиги декларацияси остига имзо қўйишди. Бу маросимни 24 Horas телеканали жонли тарзда намойиш қилди.
Ҳужжатни мустақилликни қўллаб-қувватловчи партиялар – "Ҳа учун бирга" ва "Халқ бирдамлиги номзоди" депутатлари ҳам имзолашди.
Аввалроқ Пучдемон парламентдаги нутқида 1 октябрда ўтказилган референдум натижалари мустақил давлат тузилишини эълон қилиш ҳуқуқини беришини, бироқ парламентга Мадрид билан мулоқот бошлаш учун мустақилликни эълон қилишни тўхтатиб туришни таклиф қилганди.
Испания ҳукумати референдум натижаларини тан олмаяпти. Каталония ҳукумати маълумотларига кўра, референдумда давомат 43,03 фоизни ташкил қилган ва овоз берувчиларнинг 90,18 фоизи мустақилликни қўллаб-қувватлаганлар.
Мавзуга оид
11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024