Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba илмий тадқиқот ишларига 15 млрд доллар сармоя киритади
Хитойнинг йирик онлайн ритейлери Alibaba Group Holding келаси 3 йил мобайнида хорижий тадқиқот марказлари очиш ҳамда янги технологиялар ишлаб чиқишга 15 млрд доллардан ортиқроқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Business Insider маълумотларига кўра, компания жами 7 та тадқиқот марказларини ташкил этади. Улар Хитойнинг Пекин ва Ханчжоу, АҚШнинг Сан-Матео ва Белвью, Россиянинг Москва, Исроилнинг Тель-Авив шаҳарларида ҳамда Сингапурда жойлашади.
Бундан ташқари, Alibaba бутун дунё бўйлаб 100 нафар мутахассисни ёллаб, сунъий ақл устида изланишлар олиб бормоқчи. Улар, шунингдек, «буюмлар интернети», молиявий технологиялар ва квант ҳисоблари билан шуғулланишади.
«Alibaba DAMO Academy янги авлод ишланмалари бошида туради ва Alibaba ҳамда унинг ҳамкорларининг ўсишига туртки беради», — деган компания техника директори Жефф Чжан. Унинг сўзларига кўра, академияни ташкил этиш мижозлари сонини 2 млрдга етказиш ва яқин 20 йилда 100млн ишчи ўрнини ташкил этиш имконини беради.
Бугунги кунда Alibaba компаниясида 25 минг муҳандис ва олимлар ишлайди. Ўтган йили Хитой гиганти ва унинг шохобчалари тезда кенгайиб, бугунги кунда Америка ритейлери Amazon компанияси билан бевосита рақобат қилмоқда.
Мавзуга оид
17:11 / 18.02.2026
Alipay'да қандай рўйхатдан ўтиш ва фойдаланиш мумкин?
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
02:32 / 10.09.2025