Ўзбекистон чемпионатида ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш йўлга қўйилди
Наманган вилоятининг «Навбаҳор» жамоасининг Ўзбекистон чемпионатидаги учрашувлари телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Kun.uz»га Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг бош муҳаррири Баҳодир Мўминов маълум қилди.
Эндиликда «Навбаҳор» футбол клубининг уй учрашувлари вилоят ҳокимлиги ҳамда телерадиокомпания ташаббуси билан тўғридан-тўғри, жонли тарзда эфирга бериб борилади.
1 октябрь куни «Навбаҳор»нинг «Пахтакор»га қарши уй учрашуви синов тариқасида телевидениеда жонли равишда узатилганди. Бу учрашув мезбонларнинг 2-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Маълумот учун, айни вақтда Олий Лигада иккинчи давра ўйинлари давом этмоқда. «Навбаҳор» 23 турдан кейин 9 ғалаба, 9 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Наманганликлар жамоаси кейинги турни 13 октябрь куни Тошкентда, турнир жадвали пешқадами «Локомотив»га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

21:38 / 19.07.2024
«Навбаҳор» Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди

14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди

12:13 / 17.06.2024