Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Сурия ва Ироқни дарҳол тарк этмаслигини маълум қилди
Франция Сурия ва Ироқни ИШИД устидан ғалаба қозонилгандан кейин дарҳол тарк этмайди, чунки бу минтақа келажакда ҳам террорчилик хавфи солиши мумкин, деб айтди Франция мудофаа вазири Флоранс Парли.
Унинг айтишича, ИШИД устидан ғалабадан кейин Сурия ва Ироқда янги террорчилик ҳаракатлари вужудга келиши хавфи мавжуд.
Вазирнинг айтишича, Франциянинг 2013 йилги стратегик мудофаа ҳужжатида террорчилик муаммоси эсланмаган. Бироқ 2017 йилги "Мудофаа ва миллий хавфсизлик стратегияси"да террорчилик марказий ўринни эгаллаган. "Бу хавфсизлик соҳасидаги ишларнинг асл ҳолатидир ва биз бугунги кунда бу билан яшамоқдамиз. Албатта, ИШИД Сурия ва Ироқда ҳали кучаймаганда биз буни тушунмагандик", деб сўзларини интиҳолаган Парли.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026