09:52 / 13.10.2017
6706

Олимлар шизофренияга қарши таблетка яратишмоқда

Фото: Flickr/yoppy

Виржиния штати (АҚШ) университети тадқиқотчилари шизофрениядан кучли таъсир этувчи клозапин препарати билан даволанган беморларнинг мия фаолиятини яхшиловчи ингибиторларни синаш ишларига киришдилар, деб хабар беради Nature журнали.

Олимларнинг фикрича, когнитив функцияларни тиклаш вориностат сифатида танилган гистондеацетилаз махсус ингибиторини жорий этиш туфайли юзага келган. Танланган терапия қисқа муддатли хотира учун жавоб берадиган mGlu2 метаботроп глутамат рецепторларнинг ўртача даражасини сақлаб қолиш имконини берган.

2012 йилдан буён олимлар миянинг ҳужайра фаолияти учун жавоб берувчи иккинчи турдаги гистондеацетилазнинг даражасини назорат қилишга уриниб келишади. Бироқ фақат 2017 йилга келиб кемирувчилар устида ўтказилган тажрибалар даслабки мақбул натижаларни бера бошлади: лаборатория сичқонларининг ҳужайра фаолияти, оқсил фермент қилиши ва умумий ҳолати яхшиланди. Базавий ҳужайра жараёнларининг ўхшашлиги эътиборидан, олимлар яқин орада шизофрения ва биполяр хасталикни даволаш учун универсал таблеткалар яратишлари мумкин.

Мавзуга оид
Top