08:52 / 13.10.2017
40624

Жаҳоннинг энг гўзал аёллари: уларнинг ўртача ёши айтилди

Фото: EPA / UPG

Кўп йиллардан бери рейтинг етакчилари сафида турган Анжелина Жоли 42 ёшда

Бостон университетининг медицина мактаби тадқиқотчилари сайёрамиздаги энг гўзал аёлларнинг ўртача ёшини аниқлаб чиқишди, деб хабар беради The Telegraph. 

Олимларнинг аниқлашларича, 2017 йилда у деярли 39 ёшга тенг экан. Улар 1990 йилдан 2017 йилга қадар «People» журналида эълон қилинган гўзал аёлларнинг рўйхатини таққослаб чиқишган. 

30 йил муқаддам бу борада ўртача ёш 33,2 йилни ташкил этган, ҳозир эса 38,9 ёшга тенг бўляпти. Бундай статистик силжишга сабаб, рейтингга Шерон Стоун (59 ёш), Мишель Пфайффер (59 ёш) ва Жулия Робертс (49 ёш) каби актрисалар ҳамон кирмоқда. Улар 1990 йилда ҳам рўйхатда бўлишган.

Жаҳоннинг энг чиройли аёллари орасида қора танли гўзаллар ҳам тобора кўпаймоқда. 1990 йилда оқ танли аёллар рўйхатнинг 88 фоизини ташкил этган бўлса, ҳозир бу рақам 77 фоизгача тушган.
 

Top