Жаҳон | 18:18 / 14.10.2017
20159
1 дақиқада ўқилади

КХДР ўз услубида: «Австралия фалокатга йўлиқади»

Шимолий Корея Австралиянинг АҚШ КХДР режимига нисбатан олиб бораётган сиёсатига қўшилиш бўйича хавфли қадамларини қоралайди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотда айтилади.

«Австралия сўнгги вақтларда АҚШнинг КХДРга нисбатан ақлсиз сиёсий ва ҳарбий провокацияларини фаол равишда қўллаб-қувватлаш бўйича хавфли тенденцияни кўрсатмоқда», - дейилади баёнотда.

Шимолий Корея Австралияни КХДРга ҳарбий, иқтисодий ҳамда дипломатик босим тўхтатилмайдиган бўлса, фалокатга йўлиқиши билан огоҳлантирди.

Аввалроқ Австралия КХДР терма жамоасини ўз ҳудудига киритмаслиги хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид