Спорт | 16:00 / 15.10.2017
6550
1 дақиқада ўқилади

Федерер мавсумда тўртинчи марта Надални енгди

Хитойнинг Шангҳай шаҳрида ўтказилган ATP турнирида швейцариялик теннисчи Роджер Федерер испаниялик Рафаэль Надални мағлуб этди – 6:4, 6:3.

Баҳс 1 соату 12 дақиқа давом этди. Икки рақиб ҳам қўшхатоларга йўл қўйишмаган. Федерер рақибини эйс зарбалар бўйича ортда қолдирган - 10:4.

Швейцариялик спортчи жорий мавсумда Надални тўртинчи марта мағлуб этмоқда. Хитойдаги ғалабага қадар Федерер Надалдни Australian Open финалида, Индиан-Уэллсдаги турнирнинг тўртинчи даврасида ҳамда Майамидаги мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида мағлубиятга учратганди.

Ушбу қарама-қаршиликда умумий ҳисобда испаниялик теннисчи устун — 23:15.

Турнир АТР. «Мастерс»
Шангҳай (Хитой)
Қопламали кордлар: хард
Соврин жамғармаси: 5 924 890 доллар
Финал

Рафаэль Надаль (Испания, 1) – Роджер Федерер (Швейцария, 2) – 4:6, 3:6

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид