Жаҳон | 22:34 / 16.10.2017
6988
1 дақиқада ўқилади

АҚШ делегацияси Анқарага виза муаммосини муҳокама қилгани келди

Фото: РИА Новости / Антон Денисов

АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Жонатан Коэн бошчилигидаги давлат департаментининг делегацияси Туркияга Анқара ва Вашингтон ўртасидаги визалар бериш билан боғлиқ муаммони муҳокама қилгани келди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, АҚШ вакиллари 17 октябрда Туркия ички ишлар вазири ўринбосари Ахмет Мухтор Гун бошчилигидаги турк делегацияси билан музокаралар ўтказишади.   

АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси 8 октябрда АҚШнинг Истанбулдаги бош консуллиги ходими Метин Топузнинг ҳибсга олинишига жавобан турк фуқароларига ноиммиграцион визалар берилиши тўхтатилишини эълон қилган. Туркиянинг АҚШдаги элчихонаси бунга худди шундай чоралар билан жавоб берган, яъни АҚШ фуқароларига визалар беришни тўхтатган. 

Мавзуга оид