Мирзо-Улуғбек Абдусаломов: Қирғизистон тажрибаси биз учун фойдали
Қирғизистондаги президентлик сайлови юқори даражадаги халқаро стандартларга жавоб беради. Дарҳақиқат, очиқ ва ошкора сайловлар бўлиб ўтди, деди МДҲ миссиясининг Ўзбекистондан кузатувчиси, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
«Биз кўплаб сайловларда, жумладан, Европа мамлакатларида бўлаяпмиз. Шуни айтишимиз мумкинки, бўлиб ўтган сайловлар халқаро стандартларга мувофиқ, юқори даражада ўтказилди. Ҳақиқатан ҳам, очиқ ва ошкора сайловлар бўлди. Кеча биз қандай баҳо бериш бўйича аниқ хулосага келдик. Баҳолаш жуда юқори эканлиги ҳақида бир фикрдамиз», - деди у.
«Қирғизистон тажрибаси биз учун фойдалидир. Ўзбекистон бу йўналишда - сайловларда техникадан фойдаланиш бўйича кетмоқда. Сайловлар, сайлов кодекси тўғрисида янги қонунлар тайёрланмоқда ва табиийки, техник воситаларни қўллаш жараёни давом этмоқда. Умид қиламизки, яқин келажакда биз ушбу масалани ўрганиб чиқамиз ва бизда ушбу воситалардан фойдаланилади», - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024