Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бўз” бозорида ёнида гиёҳванд моддаси бўлган шахс қўлга олинди
Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда ёнида гиёҳванд моддаси бўлган шахсни қўлга олишди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
М.Улуғбек туманида 15 октябрь куни соат 21.00 да, Сайрам кўчасида жойлашган "Бўз" бозори олдида, 1990 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, Сергели тумани, Қўйлиқ 6-9-уйда яшовчи Қ.Ж. тўхтатилиб, текширилганида, ёнида 3,6 гр. "марихуана" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан фуқаро Қ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026