09:33 / 17.10.2017
17731
Реклама

Fargo Parcel Service – интернет-cавдогарларнинг энг яқин дўсти!

Фото: Fargo Parcel Service

Биринчи универсал дўкон Bon Marche 1852 йил Францияда очилган. Кейинроқ, 1859 йилда дунёдаги биринчи A&P (Atlantic & Pacific) универсал дўконлар тармоғи ташкил этилган. Супермаркетлар ХХ асрнинг 30-йилларида пайдо бўлган, биринчи гипермаркет - Carrefour эса Францияда 1963 йилда ишга тушган. Интернет-савдо даври эса 1995 йилда Amazon.com билан бирга бошланган. Омманинг универсал дўконлардан онлайн-cавдога ўтишига эса 143 йил вақт керак бўлди. .

Сўнгги тренд – бу интернет-савдонинг ривожланиши. Ўзбек Алиэкспресс ёки Амазони «мақом»ини эгаллаш учун кундан-кунга янги ўйинчилар майдонга чиқмоқда. Бундан ташқари, кўплаб тадбиркорлар ихтисослаштирилган интернет-дўконлар ёки ижтимоий тармоқлар орқали ўз маҳсулотларини таклиф қилиб, онлайн-савдога ўтмоқда. Ҳукумат электрон тижорат билан шуғулланувчи компаниялар учун савдо қонунидаги кўплаб чекловларни олиб ташлаган ҳолда мазкур тренднинг ривожланишига имкон бермоқда.

Фото: Fargo Parcel Service

Нима учун савдо тизими шиддат билан онлайн секторга ўтмоқда? Асосий сабаб шундаки, сиз потенциал харидорлар мавжуд бўлган ерда савдо қилишингиз зарур. Замонавий ҳаётда эса инсонларнинг кўп қисми интернет билан доимо алоқада. Масалан, сиз эркаклар учун товарларни сотаётган бўлсангиз, Facebook тармоғи орқали Тошкентда яшаётган қарийб 500 мингга яқин эркак харидорларни топишингиз мумкин. Тахминан 450,000 сўм эвазига сиз ўз маҳсулотингиз рекламасини улардан 50 мингтасига кўрсатиш имконига эга бўласиз.

Бундан ташқари, интернет савдо учун қандайдир жой талаб этилмайди. Савдо нуқталарини жойлашувида муаммо туғилмайди, товар ассортиментлар кенглиги ҳам чекланмайди.

Жаҳон тенденциялари шуни кўрсатмоқдаки, яна 5 йилдан сўнг мамлакатимиз фуқаролари савдонинг катта қисмини интернет орқали амалга оширишади. Бу ажабланарли эмас: ҳар доим турли компаниялар томонидан тақдим этилаётган зарур товарларни таққослаш ҳамда уларнинг ичидан энг сифатлисини ва албатта, ҳамёнбопини танлаш имкони мавжуд бўлади. Бундан ташқари, харидор керакли маҳсулотларни Жаҳон тармоқлари орқали сотиб олаётганда қимматбаҳо вақти ва кучини анчайин кам сарфлайди.

Интернетда савдо қилишнинг яна бир афзал жиҳати шундаки, бу нафақат ўз шаҳрингиздаги дўконларда, балки узоқ масофадаги – бошқа нуқтадаги, ҳаттоки, хориж мамлакатлардаги дўконларда шопинг қилиш имконини беради. Шу билан бирга, бунинг учун ҳеч қаерга бориш шарт ҳам эмас, шунчаки харидни аниқлаб, етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериш мумкин.

Агарда сиз онлайн савдони бошламаган бўлсангиз – у ҳолда бу ишни ҳозироқ бошланг! Шиддат билан кетаётган поезддан ортда қолмаслик учун биринчилардан бўлинг.

Фото: Fargo Parcel Service

Онлайн савдо-сотиқни бошлаш учун қуйидагиларни бажариш керак бўлади:

  • Интернет орқали сотмоқчи бўлган маҳсулотларнинг рақамли каталогини яратиш керак. Булар маҳсулот таърифи, нархи ва кафолат шартлари туширилган сифатли расмлардир.
  • Мос келувчи савдо майдонини танлаш лозим. Бу ижтимоий тармоқ, интернет-дўкон ёки сизнинг шахсий савдо майдонингиз бўлиши мумкин.
  • Маҳсулотларингизни харидорларга етказиб бериш хизматини ташкил этиш.

Рақамли каталог яратиш – эътиборни талаб қилса-да, қийин иш эмас. Аввалига 3-5 маҳсулотдан бошланг, бу кўп вақт олмайди. Кейин кунига ёки ҳафтасига биттадан маҳсулот қўшиб бориш мумкин. Қарабсизки, бутун каталог шаклланади.

Майдон танлови қандай савдо стратегиясини маъқул кўришингизга боғлиқ. Маҳсулот ҳақидаги маълумотни шунчаки бепул, лекин жуда фаол савдо майдонларига (масалан, OLX.UZ) жойлаштириш мумкин. Бироқ шуни унутмангки, бу ҳолатда сизнинг товарингиз катта миқдордаги бошқа маҳсулотлар ичила «йўқолиб» кетиши мумкин. Агарда сиз ижтимоий тармоқни танласангиз, маҳсулот ёки хизматларнинг пулли рекламасини кучайтириш анча самаралироқ бўлади. Ўз савдо майдонингизни яратиш – жуда мураккаб иш бўлиб, катта ҳажмдаги ресурслар ва вақтни талаб этади. Сиз шунингдек, бир вақтнинг ўзида бир қанча интернет-савдо каналларини танлашингиз мумкин: бепул эълонлар доскаси, интернет-дўконлар, ижтимоий тармоқлар, телеграм-каналлар ва шахсий веб-сайт.

Харидорларга маҳсулот етказиб беришда эса икки имкониятни эътиборга олиш зарур:

Биринчиси – бу ўз ичига транспорт воситаси, ҳайдовчилар, курьер, диспетчер, қадоқловчи ва бошқа ишчиларни олувчи етказиб бериш хизматини шаклантириш. Бундан ташқари, ўз курьер ва диспетчерингизга мижозлар билан мулоқот ва ҳамкорлик қилиш, вақтни назорат қилиш ва етказиб бериш ҳамда тўлов амалга ошириш тезлиги қоидаларини ўргатиш керак бўлади. Агар ходимингиз зарур маҳсулотни аниқ ўз вақтида етказиб берса, мижозлар билан мулойим муносабатда бўлса, барча саволларга жавоб бериб, эътирозларни тинглай олса – харидор миннатдор бўлади. Шундан сўнг у мазкур фирма хизматларидан доимий тарзда фойдаланади.

Фото: Fargo Parcel Service

Иккинчиси – бу ишни профессионал курьерлик хизматларига ишониб топшириш. Нима учун бу имкониятдан фойдаланиш лозимлигини санаб ўтамиз:

  1. Хизмат сифати. Профессионал курьерлик хизмати маҳсулотингизни тезроқ етказиб беради, шунингдек, мижозлар билан келишув жараёнида улар ўз ишига пухта ёндошади. Бундан ташқари, автоматлаштирилган кузатув тизими етказиб бериш даражасини тўхтовсиз кузатишингизга имкон беради.
  2. Етказиб бериш хизмати нархи. Курьерлик хизмати сиздан-да кўпроқ товарларни етказгани боис, ташиш қиймати ҳам шунча паст бўлади. Масалан, FARGO Parcel Service’да 1 килограммгача бўлган оғирликдаги буюмларни Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш – бор-йўғи 7000 сўм, шунингдек, тўловни терминал ёки PayMe/Click орқали амалга ошириш ҳам мумкин. Исталган вилоятларда 1 килограммгача бўлган буюртмани етказиб бериш эса FARGO офисида – 10,000 сўмни ташкил этади. Кўплаб Тошкентлик мижозлар ўз товарларини интернет орқали вилоятдаги харидорларга сотиб, катта фойда қилишади.Бундан ташқари, Тошкентдан Урганчгача етказиб бериш хизмати ҳақи Чилонзордан Юнусободгача бўлган масофада таксига бериладиган йўл ҳақи билан тенгдир.
  3. Бизнесни қўшимча сармояларсиз бошлаш мумкин. Сиз транспорт сотиб олиб, ҳайдовчи ёллаб, мижозга товарни элтиб бериш учун вақт сарфламайсиз. Маҳсулотни етказиш керакми? Шунчаки FARGO’нинг қуйидаги рақамларига қўнғироқ қилсангиз бас: +998-71-207-20-20 +998-95-198-41-14!
  4. Кенг кўламда бўлиш. Савдо кенгайиб бормоқда, сиз эса ўтган ойга нисбатан икки баробар кўпроқ маҳсулотни етказиб беришингиз керакми? Биз билан ишланг ва етказиб бериш миқдорининг ортиши сизни қўшимча муаммолар туғдирмайди. Шу билан бирга, тарифлар пасайишини ҳам келишиб олиш мумкин!
  5. Доимий харажатларнинг камайиши . Сиз онлайн савдо қиласиз ва дўкон ижараси учун пул тўламайсиз – ажойиб! Омбордан қутилишни истайсизми? Муаммо йўқ – шунчаки маҳсулотингизни бизнинг омборда сақланг!

FARGO Parcel Service – доимо хизматингизда! Биз юридик шахслар, индивидуал тадбиркорлар ва жисмоний шахслар билан бирга ишлаймиз.

FARGO Parcel Service – харидорда илиқ таассурот уйғотувчи ишончли дастёр. Илиқ таассурот эса бизнесингиз самарадорлигини оширади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хонзодабегим кўчаси, 9-уй
Телефон: +998 (71) 2072020 +998(95) 1984114

Реклама ҳуқуқи асосида

Top