Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Халқаро уста унвонини олди
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Осиё ва Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича Халқаро уста унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берган.
Маълумот учун, Халқаро уста – шахматчиларга 1950 йилдан бери ФИДE томонидан бериладиган шахмат унвони бўлиб, маълум малака талабларини бажарганлик учун тақдим этилади.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ёш гроссмейстер - Жавоҳир Синдоровга самимий қутловлар йўллаган. «Мустаҳкам соғлик, шахматда муваффақиятлар ва гроссмейстерлик чўққиларини тилаймиз». - дейилади ЎШФ табригида.