Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боситхонова: Пойтахтдаги кадрлар вилоятларга ўз хоҳишларига кўра юборилган
Соғлиқни сақлаш вазирлиги пойтахтда жойлашган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг мутахассисларини худудларга икки йил ишлашга юборишини эълон қилди. Туманларга бориб ишлашни хоҳловчи мутахассислар учун раҳбарлик лавозими таклиф этилмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” онлайн нашри хабар берди.
Бу қандай асосга кўра амалга оширилаётганига соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова тушунтириш берди:
- Вилоятлардаги тиббиёт муассасалари малакали кадрлар билан таъминланиши учун республика тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган мутахассислардан 136 нафари суҳбат асосида танлаб олинди. Улар вилоят тиббиёт масканларига раҳбар сифатида юборилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 августда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қабул қилинган 8 сонли протоколда уларнинг тўлиқ рўйхати тасдиқланган. Танланган ҳар бир мутахассис ҳудудларда раҳбар лавозимида ишлаш истагини билдирганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар ўз хоҳишларига кўра юборилган.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025