Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанхай аэропортида радиоактив юанлар аниқланди
Шанхайнинг Пудун халқаро аэропортида божхона ходимлари радиоактив банкноталарни аниқлашди. Юқори радиацияга эга, умумий қиймати 10 минг юанни ташкил қилган пуллар юк текширилаётганда топилди. Бу ҳақда "Шанхай жибао" нашри хабар берди.
Таъкидланишича, воқеа 10 октябрда юз берган. Назорат тизими токсик модда Америций-241’ни аниқлаган. Бу модданинг ярим парчаланиш даври 433 йилни ташкил қилади. Радиоактив модда инсон учун хавфли бўлиб, саратон ҳужайралари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Пуллар йўловчидан мусодара қилинган, у ҳозирча қўйиб юборилди. Эҳтимол, эркак хавфли юк олиб кетаётганини билмаган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:13 / 06.06.2025
Хитойда юзлаб роботлар учта тарихий бинони кўчирди
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда
00:31 / 16.09.2024