08:07 / 18.10.2017
12198

«Ўлим гуруҳи»да «Бешиктош» 100 фоизлик натижа кўрсатмоқда

Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси G гуруҳида «Бешиктош» сафарда «Монако» устидан ғалаба қозониб, яккапешқадамга айланди.

30-дақиқада Радамель Фалькао монегаскликлар жамоасини олдинга бошлади, аммо кўп вақт ўтмасдан Женк Тосун ҳисобни тенглаштирди, 54-дақиқада Тосун дублни расмийлаштирди, бу гол турклар жамоасига учинчи ғалабани келтирди. Шу тариқа, «Бешиктош» G гуруҳида 100 фоизлик натижа билан яккапешқадамга айланди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби Португалиянинг «Порту» клубини қабул қилиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

8-дақиқада Вилли Орбан ҳисобни очди, 10 дақиқа ўтиб меҳмонлар жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар жавоб голини урди. 37-дақиқада Эмиль Форсберг Германия вице-чемпионини яна олдинга бошлади, 3 дақиқа ўтиб Жан-Кевин Огустен ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Танаффусга қадар яна бир гол урилди — 44-дақиқада Иван Маркано ҳисобни қисқартирди - 3:2.

Ўйинда шу натижа сақланиб қолди ва немислар турнирдаги илк ғалабасини нишонлади.

G гуруҳи 3 турдан кейин: 1. «Бешиктош» — 9 очко; 2. «РБ Лейпциг» — 4; 3. «Порту» — 3; 4. «Монако» — 1.

Чемпионлар лигаси
G гуруҳи
Монако – Бешиктош  1:2
 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 30 Фалькао, 1:1 – 34 Тосун, 1:2 – 54 Тосун.
Монако – Субашич, Туре, Глик, Жемерсон, Сидибе (Бошилья, 79), Тилеманс (Лопеш, 57), Моутинью, Фабиньо, Лемар, Кейта, Фалькао.
Бешиктош – Фабрисио, Адриано, Пепе, Тошич, Эркин, Арслан (Медель, 74), Хатчинсон, Куарежма, Талиска (Ўзёқуп, 74), Бабел, Тосун (Негредо, 89).
Огоҳлантиришлар: Пепе (16), Арслан (36), Кейта (49).

РБ Лейпциг  – Порту  3:2 (3:2, 0:0)
Голлар: 1:0 – 8 Орбан, 1:1 – 18 Абубакар, 2:1 – 37 Форсберг, 3:1 – 40 Огюстен, 3:2 – 44 Маркано.
РБ Лейпциг – Гулачи, Клостерманн, Орбан, Упамекано, Хальстенберг, Брума (Вернер, 75), Кампль, Кейта, Форсберг (Бернардо, 90), Забитцер, Огюстен (Поульсен, 76).
Порту – Жозе Са, Лайюн, Фелипе, Маркано, Теллес, Данилу Перейра, Сержиу Оливейра (Оливер Торрес, 58), Марега, Эррера (Эрнани, 81), Браими (Корона, 76), Абубакар.
Огоҳлантиришлар: Браими (46), Орбан (47), Сержиу Оливейра (54).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top