Жаҳон | 19:20 / 20.10.2017
28899
1 дақиқада ўқилади

«Ядровий қуролларимиз АҚШга қаратилган»

Шимолий Кореянинг ядровий қуроли АҚШга қаратилган, чунки Пхеньянда АҚШ томондан Шимолий Кореяга ядровий ҳужум қилиниши мумкин деб ҳисобланади. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлигининг Шимолий Америка бўйича департаменти бошлиғи Цой Сон Хи маълум қилди.

«Бизнинг ядровий қуроллар АҚШга қарши қаратилган. Биз фақат АҚШ томондан бизга ядровий ҳужум қилиниши мумкин деб ҳисоблаймиз», деб айтган Хи. 

Унинг айтишича, Пхеньяннинг ядровий жавоби фақатгина АҚШга қаратилган, у бошқа бирорта ҳам давлатга қаратилган эмас.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид