Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадагаскарда ўлатдан вафот этганлар сони 100 нафарга яқинлашди
Мадагаскар оролида ўпка ўлати эпидемияси авж олмоқда. Бу касалликдан 94 киши вафот этди, ҳаммаси бўлиб 11153 киши касаллангани қайд қилинган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берган.
ЖССТ Мадагаскарга 5 минг кишининг даволанишига етадиган антибиотиклар, 100 мингга яқин киши учун профилактик дори воситалари ва индивидуал ҳимоя воситаларидан 150 минг комплект жўнатган. 2 мингга яқин тиббий ходим ўлат билан касалланганлар билан алоқада бўлганлар ортидан кузатмоқда.
Таъкидланишича, касаллик Мадагаскардан ташқарига ҳам тарқалган бўлиши мумкин.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2010 йилдан 2015 йилгача оролда ўлатдан 584 киши вафот этган.
Мавзуга оид
12:59 / 18.10.2025
Мадагаскарда полковник давлат тўнтаришидан сўнг президент бўлди
21:39 / 14.10.2025
Мадагаскарда президент ағдарилди. У мамлакатдан қочиб кетди
20:23 / 12.10.2025
Мадагаскарда ҳарбий тўнтаришга уриниш амалга оширилди
22:06 / 26.08.2025