Олмаоталик эркак бензин қимматлашиши туфайли отга ўтиб олди (видео)
Instagram’да ғайриоддий видео пайдо бўлди, унда олмаоталик эркак бензиннинг қимматлашиши туфайли отга ўтиб олгани кўрсатилган, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
"Мана шундай ишлар, бензин қимматлашди. Энди ишга шундай кўринишда бормоқдамиз", - деган ролик муаллифи. Кадрлардан кўриш мумкинки, ролик муаллифидан олдин яна икки киши отда ҳаракатланган. Ўткинчилар эса бу ҳолатдан ҳайратга ҳам тушишмаган.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Қозоғистонда бензин тақчиллиги кузатилди. Аввалроқ энергетика вазири Канат Бозумбоев Қозоғистонда АИ-92 бензин захираси 13 кун давомида тўхтовсиз етказиб бериш имкониятини бериши ҳақида маълум қилганди. Ўз навбатида, Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Боқижон Жақсолиев АИ-92 бензини бир литр учун 161 тенгегача қимматлашиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
22:50 / 16.08.2024
GTL заводи дизел ишлаб чиқара бошлаганидан кейин дизел импорти 7 баробарга ошди
10:30 / 15.08.2024
Россияда бензин экспортига тақиқ йил охиригача узайтирилди
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
17:45 / 29.07.2024