Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
Россияда ёнилғи тақчиллиги муаммоси тобора кескинлашиб бормоқда. Украина томонидан нефтни қайта ишлаш заводлари ва нефт базаларига уюштирилаётган дрон ҳужумлари оқибатида мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида бензин ва дизел ёнилғиси сотувига чекловлар жорий этилмоқда.
23 июндан бошлаб Воронеж вилоятидаги «Лукойл» ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи сотиш лимитланди. Энди Воронеж шаҳри ҳудудида бир автомобил учун бир вақтнинг ўзида кўпи билан 30 литр бензин ва 60 литр дизел қуйилади. Трассаларда эса лимит 60 литр бензин ва 200 литр дизел этиб белгиланган.
22 июн куни Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко ҳам аҳоли орасида сунъий талаб ва спекуляцияларнинг олдини олиш мақсадида бензин сотувига чеклов киритилганини маълум қилди. Янги тартибга кўра, ҳайдовчилар бир мартада 40 литр бензин ёки 80 литр дизел сотиб олиши мумкин.
Иркутск вилояти раҳбари Игор Кобзевнинг билдиришича, айрим ёнилғи қуйиш шохобчалари бензин сотувини чеклаган бўлса, баъзилари умуман хизмат кўрсатишни тўхтатган. Унинг таъкидлашича, юзага келган вазият сабабли маҳаллий ҳокимиятлар «қўлбола бошқарув» режимида ишлашга мажбур бўлмоқда.
Шунингдек, Саратов вилоятида 23–30 июн кунлари давомида бир автомобил учун 30 литрдан ортиқ бензин сотиш тақиқланди. Худди шундай чекловлар Амур, Тамбов, Липецк, Тула, Твер ва Владимир вилоятларида ҳам жорий этилгани хабар қилинмоқда.
The Bell нашри маълумотларига кўра, июн ойи ўрталари ҳолатига келиб Россиянинг камида 53 та ҳудудида ёнилғи билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Вақтинчалик чекловлар нафақат Россия ҳудудларида, балки Москва томонидан қўшиб олинган Украина ҳудудларида ҳам амал қилмоқда.
Мутахассислар фикрича, вазиятнинг ёмонлашишига Украина дронларининг Россия нефт инфратузилмасига берган зарбалари сабаб бўлган. Reuters агентлиги маълумотларига кўра, май ойида Россиянинг нефт қазиб чиқариш ҳажми сўнгги бир йилдаги энг паст кўрсаткичга тушган. Май ойи охирига келиб мамлакатнинг марказий қисмидаги йирик нефтни қайта ишлаш корхоналарининг аксарияти ишлаб чиқаришни қисқартиришга ёки вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган.
Кузатувчиларнинг қайд этишича, агар ҳужумлар давом этса ва нефтни қайта ишлаш қувватлари тўлиқ тикланмаса, Россиянинг янада кўпроқ ҳудудларида ёнилғи сотувига қўшимча чекловлар киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
13:34 / 21.06.2026
Қримда бензин сотиш тўхтатилди
09:32 / 20.06.2026