Жаҳон | 09:02 / 22.10.2017
5563
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги меҳмонхонада юз берган портлаш оқибатида 5 киши жароҳат олди

АҚШнинг Мансфилд шаҳридаги (Коннектикут штати) меҳмонхоналардан бирида 21 октябрда содир бўлган портлаш оқибатида камида 5 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NBC телекомпанияси маълум қилди.  

Телекомпания маълумотларига кўра, жароҳатланганлардан бири шифохонага ҳаво транспорти билан етказилган. Ҳукуматнинг маълум қилишича, жабрланувчилар олган жароҳатлар уларнинг ҳаётига хавф солмайди.  

Айни вақтда портлашга нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид