Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик шахматчи халқаро турнир ғолиби бўлди
20 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида М.И.Чигорин хотирасига бағишланган шу йилги 24-халқаро шахмат фестивали блицдан старт олди. Унда турли давлатлардан келган 275 шахматчи, жумладан 14 гроссмейстер ва 22 халқаро усталар иштирок этишди, деб ёзади Ўзбекистон шахмат федерацияси расмий сайти.
Блиц-турнир 13 турдан иборат, партиясига 3 дақиқа вақт назорати ва ҳар бир юришга 2 сония ажратилган швейцария тизимида бўлиб ўтди.
Турнирда биринчи ўринни ўзбекистонлик 15 ёшли халқаро уста Нодирбек Ёқуббоев 9,5 очко билан биринчи ўринни эгаллади. 2-ўринни россиялик гроссмейстер С.Сюгиров, учинчи ўринн эса ҳиндистонлик Р.Вашйали 9 очкодан тўплаб эгаллашди.
Мавзуга оид
07:25 / 10.03.2026
Энг кўп шахмат гроссмейстерларига эга топ-10 мамлакат
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
20:20 / 01.02.2026