Жамият | 16:58 / 23.10.2017
42134
2 дақиқада ўқилади

1,5 ёшли Умиджон Москвага жўнаб кетди (видео)

Фото: Kun.uz

KUN.UZ сайтида туғма юрак нуқсони билан туғилган 1,5 ёшли Умиджоннинг даволанишига бағишлаб хайрия акцияси ҳақида эълон қилинганди. Бола «Туғма юрак нуқсони. Ўпка артерияси арезияси. Очиқ артериал проток» касаллиги билан туғилган. Жарроҳлик амалиётини Ўзбекистонда ўтказишнинг имкони йўқлиги, шу сабабдан Умиджонни Россия пойтахти Москва шаҳрига, машҳур жарроҳ Лео Бокерия қўли остида даволаниш учун олиб боришмоқчи экани, даволаниш жараёнига 85 000 000 сўм маблағ талаб этилиши маълум қилинганди.

22 октябрь куни Умиджон отаси билан бирга Москва шаҳрига учиб кетди. Отанинг билдиришича, нафақат Ўзбекистон, балки чет давлатларда истиқомат қилувчи ватандошлар ҳам ёрдам қўлини чўзишган. Маълум қилинишича, лозим бўладиган маблағнинг ярми банк пластик картасига тушириб берилган бўлса, жарроҳлик амалиёти, шифохона харажатлари учун талаб этиладиган тахминан 45 млн. сўмни фуқароларимиздан бири тўлиқ ўзи тўлаб берган.

«Москвага етиб борганимиздан сўнг муолажаларни бошлаймиз, 2-3 кун тиббий таҳлилларни олишга керак экан. Шундан кейин жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим. Деярли миллион аҳоли ёрдам берди. Ҳаммага тушунгани, ишонгани учун раҳмат. Аслида Лео Бокериянинг ёнига 29 август куни боришимиз керак эди, лекин имкониятимиз бўлмаган. Мана яхши инсонларнинг шарофати билан учиб кетмоқдамиз. Яна бир бора ёрдам қўлини чўзган барчага катта раҳмат. “Муборакнефтгаз” раҳбари, халқимизга, мусофирчиликда юриб, ёрдам берган ватандошларимиздан миннатдорман. Эргаш ака исмли инсонни алоҳида тилга олиб ўтишни хоҳлайман. Улар жуда катта ёрдам бердилар, аммо ўзларини таништиришни истамадилар. Шу кишига алоҳида раҳмат», - дейди Умиджоннинг отаси.

KUN.UZ таҳририяти Умиджонга жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтиб, тезроқ соғайиб кетишни тилайди. Москва шаҳридан бола ва унинг отаси юртимизга яхши кайфиятда, эсон-омон қайтиб келишларини кутиб қоламиз.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти