Жаҳон | 00:32 / 23.10.2017
9419
1 дақиқада ўқилади

Англиядаги боулинг-клубда одамлар гаровга олинди

Фото: @IanBrownUK / Twitter

Англияда қуролланган экрак Уоркшир графлигининг Нанитон шаҳридаги савдо-кўнгилочар маркази биносида одамларни гаровга олди. Бу ҳақда Sky News телеканали воқеа гувоҳига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. 

Унинг маълум қилишича, кўнгилочар марказ жойлашган ҳудуд полиция томондан қуршаб олинган. Полициячилардан бири қуролланган бир эркак боулингда 3 кишини гаровга олганини айтган.

Яна бир гувоҳнинг маълум қилишича, полиция боулинг-клуб ёнидаги ресторанни ёпиб қўйган ва у ердаги одамларга яқин соатлар ичида ташқарига чиқишни тақиқлаб қўйган.

Coventry Telegraph’нинг маълум қилишича, воқеа жойига тез ёрдам машиналари, полиция зирҳли автомобили етиб келган. Жиноятчи ўз истаклари жиддийлигини билдириш мақсадида гаровга олинганлардан бирини ойна олдига олиб келган. 

Шаҳар полициясининг твиттердаги саҳифасида гаровга олинганлар ҳақида ҳеч нарса айтилмай, одамларга бу ҳудудда пайдо бўлмаслик тавсия қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид