Спорт | 12:41 / 23.10.2017
24144
1 дақиқада ўқилади
«Golden Boy - 2017» соврини соҳиби маълум бўлди
Италиянинг Tuttosport нашри «Golden Boy - 2017» совринини "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе қўлга киритганини эълон қилди.
Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига топшириладиган бу мукофот ғолиби машҳур нашрларнинг журналистлари орасида ўтказилган сўровнома якунига кўра аниқланади.
Франциялик футболчи сўровномада «Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезусни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.