Жаҳон | 08:34 / 23.10.2017
9419
1 дақиқада ўқилади

Индонезия қуролли кучлари қўмондони охирги лаҳзада АҚШга қўйилмади

Индонезия қуролли кучлари қўмондони Гатота Нурмантио АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси бошлиғи Жозеф Данфорддан таклиф олганига қарамасдан АҚШга қўйилмади. 

Нурмантио 23-24 октябрда ўтадиган, экстремизмга қарши кураш масалаларига бағишланган анжуманда иштирок этиши керак эди. Бироқ Нурмантио АҚШга кетишдан бир кун аввал АҚШнинг божхона-чегараси хизматидан унинг делегациясига АҚШга киришга рухсат берилмагани ҳақида огоҳлантириш олган. 

Индонезия ташқи ишлар вазирлигида Вашингтондан ушбу ҳолат бўйича тушунтириш бериш талаб қилинган. АҚШ давлат департаменти ва Пентагон ҳозирча бу вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Бироқ АҚШнинг Жакартадаги элчиси Нурмантиога етказилган ноқулайликлар туфайли Индонезия ташқи ишлар вазирига узрини келтирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид