20:43 / 23.10.2017
27602

Она 12 ёшли боласининг ёнига келиб урилган чақмоқни видеога олди

Аргентинанинг Посадас шаҳрида яшовчи Каролина Котур томдан тушаётган ёмғир оқими остида соябон билан ўйнаётган 12 ёшли ўғлини видеога олишга қарор қилди. Аёл бу вақтда интернетда охирги маҳал пайдо бўлган энг қўрқинчли роликлардан бирини суратга олаётгани хаёлига ҳам келмаган бўлса керак. 

Гап шундаки, аёл фарзандининг шундоқ ёнига чақмоқ келиб урилган.

"Бу ёрқин-сариқ олов шар эди. Барчаси саноқли сониялар ичида юз берди. Бу юз берганда мен бақириб, мобил телефонимни отиб юбордим. Фарзандимдан бир метр нарига чақмоқ келиб урилганига ишонишим қийин эди", деб эсламоқда воқеани аёл.

Бахтли тасодиф, аёлнинг фарзанди чақмоқ уришдан жабр кўрмаган, бироқ онаси каби жуда қўрқиб кетган. Аёлнинг айтишича, табиат шу тариқа унга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигига ишора қилиб қўйган. Ролик "Фейсбук"да оммалашиб, 100 мингдан кўпроқ марта томоша қилинган.

Top