Жамият | 10:24 / 23.10.2017
13700
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир фуқаро бошқасини пичоқлади

2017 йилнинг 16 октябрь куни тахминан соат 23:50ларда Р.Х. маст ҳолатда, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро С.Т. билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, унга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Натижада С.Т. биринчи сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга "кўкрак қафаси чап томонлама санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид