Урушлар, касалликлар ёки табиий офатлардан ҳам хавфлироқ нарса маълум қилинди

Фото: Getty Images
Атроф-муҳит, жумладан сув ва ҳаво ифлосланиши, урушлар, зўравонликлар, касалликлар, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлади. Америкалик мутахассислар шу ҳақдаги хулосага келишди, улар ўз ҳисоботларини Lancet тиббий журналида эълон қилишган, деб хабар бермоқда Британиянинг The Guardian нашри.
Мутахассисларнинг фикрича, ифлосланишдан ўлим сони чекиш сабаб юз берадиган ўлим миқдоридан бир ярим баробарга; ОИТС, сил ва безгакдан уч мартага; урушлар ҳамда зўравонликлардан 15 бараварга юқори.
2015 йилда дунё бўйлаб тўққиз миллион ўлим ҳолати ифлосланиш билан боғлиқ бўлган. Бу фақат тахмин бўлиб, экспертларнинг фикрича, ҳақиқий миқёс жуда катта бўлиши керак. Сабаби барча мамлакатлар ҳам ривожланган мониторинг тизимига эга эмас ҳамда атроф-муҳитдаги барча заҳарли кимёвий моддалар кузатиб борилмайди.
Бу ўлимларнинг деярли барчаси аҳолиси даромади паст ёки ўрта даражада бўлган мамлакатларда қайд этилган. Бундай давлатларда ифлосланиш барча ўлимларнинг деярли тўртдан бир қисмига олиб келиши мумкин. Бангладеш ва Сомали ифлосланишдан энг кўп азият чекмоқда.
Одамларнинг саломатлигига энг катта таъсир ҳаво билан боғлиқ муаммолар орқали келади – ифлосланиш сабаб юз берган ўлим ҳолатларининг учдан икки қисми шунга алоқадор.
Бруней ва Швецияда – ифлосланиш билан боғлиқ сабаблардан энг кам ўлим юз берган.
Ушбу ўлимларнинг аксарияти юқумли бўлмаган, ифлосланиш билан боғлиқ бўлган касалликлар - масалан, юрак хасталиклари, мияга қон қуйилиши ва ўпка саратони туфайли юз беради.
Энг катта хавф омили - ҳаво ифлосланиши - тахминан 6,5 млн. эрта ўлим ҳолатига сабаб бўлган. Улар ичига газ сизиб чиқиши, хонада ёғоч ёки кўмир ёқиш кабилар киради.
Иккинчи муҳим омил - сув ифлосланиши - 1,8 миллион ўлимга олиб келган. Шу билан бирга, иш жойидаги ифлосланиш бутун дунё бўйлаб 800 минг ўлимга алоқадор экани айтилади. Ушбу ўлим ҳолатларининг 92 фоизи қашшоқ мамлакатларда юз берган. Шунингдек, иқтисодиёти ўсиб бораётган давлатлар – Ҳиндистон (ифлосланишдан ўлим ҳолати бўйича 5-ўрин) ва Хитой (16-поғона) айниқса кўпроқ жабрланган.
«Атроф-муҳит ифлосланиши инсониятнинг буюк экзистенциал муаммоларидан биридир. У Ердаги тизимларининг барқарорлиги ва инсониятнинг омон қолишига таҳдид солади», - дея хулоса қилишган ҳисобот муаллифлари.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, ифлосланиш туфайли юз берадиган йўқотишлар йилига 4,6 трлн. долларни ташкил этади, бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизидан кўпроғига тенг. «Бу харажатлар шунчалик каттаки, улар илгари силжишга интилаётган мамлакатлар иқтисодиётини пастга судраши мумкин. Инсон фаолияти, жумладан, саноатлаштириш, урбанизация ва глобаллашув ифлосланишнинг ҳаракат кучи саналади. Умид қиламизки, комиссия хулосалари етакчиларни миллий, давлат, вилоят ва шаҳарлар даражасида ифлослантирувчи моддаларга қарши курашни устувор вазифага айлантиради. Бугунги ва келажак авлодлар ифлосланишдан холи атроф-муҳитга лойиқдир», - дейилади ҳисоботда.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди
Ўзбекистон | 17:15
-
Австриядаги мактабда отишма юз берди. Камида 11 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:04
-
Расмиятчиликларсиз диплом ҳимояси: Paynet дипломни карера сари қадамга айлантирмоқда
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

16:56 / 12.02.2025
Буюк Британияда олти ёшли бола сайёрани қутқариш учун 2,5 мингта пластик йиғди

14:12 / 11.01.2025
Тошкентда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш музейи ташкил этилади

14:25 / 07.01.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди

11:34 / 26.12.2024