Ўзбекистон | 14:12 / 11.01.2025
1049
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш музейи ташкил этилади

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида “Соғлом турмуш тарзи” платформаси қайта тикланиб, уни ўз ичига олувчи “Яшил фуқаро” платформаси ишга туширилади. 

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларига ихтисослаштирилган музей ташкил этилади.

Музей ташкил этиш бўйича концепция ишлаб чиқилади. Музей ташкил этиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер ажратилади. Музей ташкил этиш ишлари бошланади.

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида “Соғлом турмуш тарзи” платформаси қайта тикланиб, уни ўз ичига олувчи “Яшил фуқаро” платформаси ишга туширилади. “Соғлом турмуш тарзи” платформаси тикланиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун тегишли маблағлар ҳар йили давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. “Соғлом турмуш тарзи” платформасини қайта тиклаш ва уни ўз ичига олувчи “Яшил фуқаро” платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилади. Платформалар ишга туширилади. Ҳар йили учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш жараёнида “Соғлом турмуш тарзи” ва “Яшил фуқаро” платформасини йўлга қўйиш билан боғлиқ тегишли таклифлар ва ҳисоб-китоблар киритилади. “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида юқори кўрсаткичларга эришган оила аъзолари учун “Яшил фуқаро” мақомини олиш тартиби ишлаб чиқилади. 

Мавзуга оид