Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан марихуана олиб ўтмоқчи бўлди
Фото: Patrul.kz
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон-Ўзбекистон чегараси орқали танасига скотч билан ўраган ҳолда гиёҳванд моддани олиб ўтишга уринди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, Сариоғоч чегара отрядининг «Жибек жоли» ўтказиш пункти наряди хизмат итидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг 36 ёшли фуқаросини қўлга олди. У Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда йўл олаётган бўлган. Шахсий текширувда унинг камаридан 160 граммдан ортиқ бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилди.
Ушбу ҳолат бўйича тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025