Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламентининг янги спикери сайланди
Фото: 24.kg
Қирғизистон парламенти (Жўқорғу Кенеш)нинг янги спикерига 40 ёшли Достонбек Жумабеков айланди.
Жумабеков бу лавозимда истеъфога чиққан Чинибой Турсунбековни алмаштирди.
Жумабековнинг спикер лавозимига номзоди парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи учта сиёсий партиянинг коалицияси томонидан илгари сурилди.
«Онугуу-Прогресс» парламент фракцияси Исҳақ Масалиевни спикер лавозимига номзод сифатида кўрсатди.
Яширин овоз бериш якунлари бўйича Жумабеков Жўқорғу Кенешнинг спикери этиб сайланди. Унинг номзоди учун 88 нафар депутат овоз берган бўлса, Масалиев номзодини 26 депутат қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026