Жаҳон | 10:45 / 25.10.2017
6401
1 дақиқада ўқилади

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Раҳмон билан учрашиш учун Душанбега келади

Фото: РИА "Новости"

2017 йилнинг 31 октябрь-1 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Душанбеда ташриф билан бўлади, деб хабар бермоқда Тожикистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда билдирилишича, ташриф давомида Николай Патрушевнинг мамлакат президенти Имомали Раҳмон, шунингдек, ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари билан учрашувлари режалаштирилган.

Бундан ташқари, Арманистон Республикаси Миллий мажлиси раиси Ара Баблоян ҳам Душанбе шаҳрига расмий ташриф билан келади: 29 октябрь-1 ноябрь кунлари у Тожикистон Республикасининг юқори мартабали амалдорлари билан икки мамлакат парламентарийлари ҳамкорлигини ошириш масаласини муҳокама қилади.

Тожикистон ТИВ хабарида таъкидланишича, Арманистон парламенти спикери Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, республика парламентининг ҳар икки палатаси спикерлари Шукуржон Зуҳуров ва Маҳмудсаид Убайдуллоев, шунингдек, ТИВ раҳбари Сирожиддин Аслов билан музокаралар ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид