09:20 / 26.10.2017
11299

Марҳаматда ички ишлар ходимлари куни нишонланди

Андижон вилоят Марҳамат туманида 25 октябрь ички ишлар ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.   

Байрамда туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Анжуманда сўз олган туман ҳокими Шуҳратбек Қамчиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Маҳамаджан Нишановлар эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган ходимларни касб байрами билан қутладилар. 

Соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар эъзозланиб, уларга ўзбекона миллий совғалар берилди. Ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашаётган бир гуруҳ ходимларга махсус унвонлар тантанали тарзда топширилди.  

Фидокорона хизмати билан бошқаларга ўрнак бўлаётган  бўлим ходимлар туман ҳокимлиги ва ички ишлар бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан муносиб рағбатлантирилди. 

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top