Булоқбоши тумани ҳокими Марҳамат туманига ишга ўтказилди
Ўткирбек Маъмуров 7 йилдан буён Булоқбоши тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров Марҳамат тумани ҳокимлигига ўтказилган.
Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда К.Тимирязев номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган.
У 2017 йил декабрида Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Марҳамат туманига 2020 йил майидан буён Бобур Йўлдошев ҳокимлик қилиб келаётганди. У 2022 йил февралида тумандаги ўқитувчиларни ота-оналар мажлисида узр сўрашга мажбур қилгани билан машҳур бўлганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди
Жаҳон | 12:53
-
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди
Ўзбекистон | 12:51
-
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46
-
Айрим ҳудудларда ҳарорат нол даражагача пасаяди. Боғдорлар ва деҳқонлар нима қилиши керак?
Ўзбекистон | 12:35
Мавзуга оид

09:52 / 01.10.2020
Андижонда беш кишининг ўзаро жанжали пичоқбозлик билан якунланди

12:15 / 06.06.2020
Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида давлат органларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади

09:40 / 30.12.2019
Андижонда ҳайдовчининг эътиборсизлиги бир кишининг ўлими билан тугаган ЙТҲга олиб келди

16:22 / 19.07.2019