Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияликлар дунёдаги энг барқарор мотоциклни намойиш қилишди
Япониянинг Yamaha компанияси уч ғилдиракли Niken мотоциклини намойиш қилди. Мотоциклнинг видеотақдимоти компаниянинг Европадаги бўлимининг YouTube’даги каналида жойлаштирилган.
Компаниянинг таъкидлашича, бу мотоцикл дунёдаги энг барқарор мотоцикл ҳисобланади. Трициклнинг ўзига хос жиҳати диаметри 15 дюймли иккита олд ғилдираги ҳисобланади. Мотоцикл тақдимоти Токио автосалонида бўлиб ўтган. Унинг техник тафсилотлари ошкор қилинмаган.
Компания автосалонда шунингдек сунъий онг ёрдамида бошқарилувчи Motoroid электр мотоцикли концептини намойиш қилди.
45-сонли Токио халқаро автосалони 27 октябрдан 5 ноябргача давом этади.
Мавзуга оид
23:37 / 28.03.2026
Yamaha хавфсизлик ёстиқчасига эга дунёдаги илк скутерни тақдим этди
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026
Олимлар Ойда улкан энергия камарини қурмоқчи – бу инсониятни энергия билан таъминлайди
12:24 / 24.03.2026