Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад Сурия конституциясига тузатишлар киритилиши мумкинлигини айтди
Сурия президенти Башар Асад 26 октябрда Сурия армияси ва иттифоқдошларининг террорчилар билан курашдаги муваффақиятлари мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш бўйича сиёсий саъй-ҳаракатларга секин-аста асос тайёрлашини айтди.
Асад шу сабабли Дамашқ конституцияга янги тузатмалар ишлаб чиқилгунгача ва парламентга янги сайловлар ўтказилгунгача "миллий ярашув ва Сурияда миллий мулоқот конгресси воситасида барча томонлар ўртасида мулоқот"дан иборат сиёсий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини" таъкидлаб ўтди. 2016 йил Асад Сурияда сиёсий ўтиш амалдаги конституция билан ўтиши кераклигини айтганди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Суриядаги барча миллий ва диний гуруҳлар, ҳукумат ва мухолифат иштирокида Сурия халқлари конгресси ўтказилиши ғоясини билдирганди.
Асад, шунингдек 26 октябрда Россия президентининг Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича махсус вакили бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Асад матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар Сурия ҳукумат кучлари ва унинг иттифоқдошларининг террорчилар устидан ғалабаси ва Сурия бўйича Остонада 30-31 октябрда ўтказилиши режалаштирилган музокараларнинг навбатдаги раундига тайёргарлик, бу музокараларда муҳокама қилинадиган мавзуларни муҳокама қилишди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:01 / 23.12.2025
Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти: у нималар билан машғул?
19:41 / 17.12.2025