Ўзбекистон | 22:10 / 27.10.2017
43735
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Тошкентнинг бир неча туманида бўлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бир неча туманига ташриф буюриши кутилмоқда. 

«Kun.uz» манбаси президент шанба куни Яшнобод ва Шайхонтоҳур туманларида бўлиши ҳақида хабар берди.

Шайхонтоҳур туманига ташриф давомида президент Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг қурилиши жараёни билан танишиши мумкин.

27 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам Шайхонтоҳур туманига келганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид