08:09 / 28.10.2017
16330

Стив Жобснинг BMW’си сотувга қўйилди

Американинг Apple компанияси асосчиси Стив Жобснинг BMW Z8 русумли автомобили шу йилнинг декабрь ойида Нью Йоркдаги ким ошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда CBS News хабар қилмоқда.

Автомобилнинг бошланғич нархи 300 минг долларни ташкил этади. Харидорга машина билан бирга автомобилнинг эски ҳужжатлари ҳам тақдим этилади. Унда машина эгаси Стив Жобс экани қайд қилинган. 

Тадбиркор BMW Z8 родстерини 2000 йили харид қилиб, 3 йилдан сўнг бошқа бир тадбиркорга сотган. Унинг эгалари бир неча марта ўзгарганига қарамай, машина атиги 24 минг км юрган. 

Фото: KARISSA HOSEK ©2017 COURTESY OF RM SOTHEBY'S
Фото: KARISSA HOSEK ©2017 COURTESY OF RM SOTHEBY'S

 

Top