Жаҳон | 15:48 / 02.03.2020
9953
2 дақиқада ўқилади

Стив Жобснинг беваси фарзандларини мероссиз қолдиришга қарор қилди

56 ёшли аёлнинг бойлиги 27,5 миллиард долларга баҳоланмоқда, аммо у ўз активларини уч нафар меросхўрига қолдирмоқчи эмас

Фото: Getty Images

Apple асосчисининг беваси, 56 ёшли Лорен Пауэлл Жобс ўз фарзандларига эрининг ўлимидан кейин қолган кўп миллиард долларлик меросни қолдирмоқчи эмас. У бу ҳақда The New York Times’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Аёлнинг сўзларига кўра, у ижтимоий тенгсизликни адолатсизлик деб билади ва бир томонда миллионлаб бошқа одамларнинг биргаликдаги пули билан тенг бўлган улкан маблағнинг мавжуд бўлишига кескин қарши чиқади. Шу билан бирга, Лорен Пауэллнинг бойлиги тахминан 27,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

- Мен бойликни авлоддан-авлодга қараб кўпайтириб боришни хоҳламайман ва буни фарзандларим яхши билади, - дея маълум қилди у. - Агар мен узоқ умр кўрсам, ҳаммаси ўзимнинг давримда тугайди.

Apple асосчисининг беваси «Стивнинг ўзи» буни хоҳлаганини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Лорен ва Стивнинг уч фарзанди бор: 1991 йилда - унинг ягона ўғли Рид Жобс, 1995 йилда қизи Эрин ва 1998 йилда қизи Ив туғилган. Бироқ, ахборот технологиялари соҳасида афсонавий империяни яратган шахс учун бу иккинчи оила ҳисобланади. 1978 йилда Стив Джобснинг биринчи хотини қиз фарзанд - Лиза Бреннан-Жобсни дунёга келтирган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Chery Uzbekistan’дан барча Tiggo автомобилларига 0% бўлиб тўлаш имконияти - 36 ойгача

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди