Аргентинанинг энг йирик авиакомпанияси барча рейсларини бекор қилди
Аргентинанинг Aerolineas Argentinas давлат авиакомпанияси ва унинг бўлинмаси ҳисобланган Austral Lineas Aereas компанияси сешанба кунига режалаштирилган барча ички ва халқаро рейсларини учувчиларнинг 24 соатлик иш ташлаши туфайли бекор қилди. Мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи президенти Марио Дель'Аккуанинг душанба куни хабар беришича, иш ташлаш "30 минг йўловчини қамраб олади".
"Афсуски, Aerolineas Argentinas учувчилари шундай қарорга келишдики, улардан биронтаси ҳам эртага парвоз қилмайди. Натижада биз бугунги 45 та рейсни бекор қилишга мажбур бўлдик, самолётлар ўз базаларига қайтиб келади", - дея айтиб ўтди у Todo Noticias телеканали эфирида.
Дель'Аккуанинг таъкидлашича, бу 1986 йилдан бери юз берган ҳамда компания барча халқаро рейсларини бекор қилишга мажбур бўлган биринчи шундай иш ташлашдир. "Баъзи йўловчилар Аргентинага қайтиб келишлари учун имконият пайдо бўлишини бир ҳафта давомида кутишади", - дея таъкидлаб ўтди президент.
"Харажатлар жуда катта. Миллионлаб долларлардан ташқари, биз ишончни ҳам йўқотамиз", - деган Дель'Аккуа.
Aerolineas Argentinas учувчилар касаба уюшмаси компания раҳбариятидан иш ҳақи оширилишини талаб қилмоқда. Компания президентининг сўзларига кўра, учувчилар айни дамда бир ойда ўртача 250 минг песо (14 минг доллар) олишади.
Мавзуга оид
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
16:12 / 23.10.2024
Аргентинада солиқ хизмати тугатилди
14:10 / 23.10.2024
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
13:19 / 07.10.2024