Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бадавлат кишисининг бир куни қандай ўтади?
Amazon компаниясининг асосчиси ва бош директори Жефф Безоснинг молиявий ҳолати 93,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Bloomberg Billionaires Index маълумотлари шундан далолат беради.
Amazon'нинг учинчи чоракдаги юқори даромади унга 6,44 миллиард доллар келтирди, шундан сўнг Безос дунёнинг энг бадавлат кишиси номини Билл Гейтсдан "тортиб олди".
Шунингдек The Washington Post газетаси ва Blue Origin аэрокосмик компанияси ҳам Amazon онлайн-гиганти асосчисига тегишли.
Бу технологик магнатининг оддий кунлари қандай ўтади?
Безос табиий уйқу кучига ишонади. У эрталаблари етарлича дам олганини ҳис қилгач, соат қўнғироғисиз уйғонади.
Миллиардернинг куни доим турмуш ўртоғи - ёзувчи Маккензи Безос билан нонушта қилишдан бошланади.
Жефф Безос ҳеч қачон эрта тонгга учрашув белгиламайди, куннинг бу палласини у аёли ва 4 нафар фарзандига бағишлайди.
Безос расмий йиғилишларни унча ёқтирмайди. Айтишларича, у Amazon сармоячилари билан учрашувларга йилига атиги 6 соат ажратади.
Агар йиғилишсиз иложи бўлмаса, Безос "икки пицца қоидаси"ни қўллайди: иштирокчилар сони шундай бўлиши керакки, уларни икки пицца билан тўйдириш мумкин бўлсин.
Айтишларича, Безос ўз ишчиларига нисбатан жуда кескин муносабатда бўлади, аммо "ўз хулқ-атворини юмшатиш мақсадида" психолог билан ишламоқда.
Amazon компанияси маданияти камтарлик ва тежамкорликка асосланган. Безос ишчиларни массаж ёки бепул тушлик билан жалб қилиш керак, деб ҳисобламайди.
Жефф Безос ноодатий таомларни яхши кўради. Woot асосчиси Мэтт Рутлеж билан учрашув вақтида у картошка, бекон, яшил саримсоқли йогурт ва тухумли саккизоёққа буюртма берди ва бу фақат нонушта.
Бундан ташқари, Безос фастфудга қизиқади. 2014 йилда у Business Insider бош муҳаррири Ҳенри Бложетга Amazon штаб-квартираси яқинидаги кўплаб бургер ва хот-догларга тўла сон-саноқсиз фургонлар ҳақида сўзлаб берган.
Безос тушликдан кейин идишларни доим ўзи ювади. "Бу мен қиладиган ишлар ичида энг жозибалиси эканига ишончим комил", - дейди у.
Безос спорт билан шуғулланадими ёки йўқ - номаълум. Яқиндагина интернет тармоғи фойдаланувчилари унинг яхши жисмоний ҳолатда эканини муҳокама қилишганди ва ҳатто уни кино юлдузи Вин Дизелга қиёслашганди.
Amazon ўз каналларидаги бир неча машҳур сериалларга продюсерлик қилади - масалан, "Баланд қалъадаги инсон" ва "Шоҳид". Бироқ компания бош директори ёшлигидаги сериалига содиқ - "Юлдузли йўл". У ҳатто "Стартрек:
Мангулик" фильмида кўриниш ҳам берган.
Безоснинг яна бир космик қизиқиши бор: NASA'нинг эски ракеталарини излаб сув ости кемасида саёҳат қилиш. Миллиардер кўпинча ўзи билан фарзандларини ҳам бирга олади.
Безос ўз режимини назорат қилади ва ҳар куни 8 соатдан ухлайди.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025