Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 14:10 / 01.11.2017
4888
1 дақиқада ўқилади
Google Assistant билан Apple Music иловасини бошқариш мумкин бўлди
Фото: Flickr/Maurizio Pesce
Американинг Google компанияси фойдаланувчилар илтимосига “лаббай” деб жавоб берди. У ўзининг овозли ёрдам бериш имкониятларини кенгайтирди.
Эндиликда Google Assistant овозли ёрдамчиси билан Apple Music иловаисни бошқариш имконияти пайдо бўлди. Компания овозли ёрдамчисининг имкониятлари чеклангани хусусидаги доимий эътирозлардан сўнг, шундай қарор қабул қилган.
Эндиликда, ушбу ёрдамчи воситасида Apple иловасида мусиқаларни қидириш, уларни тинглаш мумкин.