Жаҳон | 16:10 / 01.11.2017
79347
2 дақиқада ўқилади

Сайфулло Соиповнинг танишлари унинг табиати ҳақида сўзлаб беришди

Фото: Reuters

Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланаётган Соипов 2010 йилда бирга яшаган оила рўй берган ҳодисага ишонмаяпти, деб хабар қилди Cincinnati нашри.

Нашр маълумотларига кўра, гумонланувчи Сайфулло Соипов 2010 йилда Оҳайо штати Цинциннати шаҳри яқинида оиласининг танишлари бўлган инсонларнинг уйида икки ҳафта давомида яшаган. Оиланинг сўзларига кўра, теракт ҳақидаги янгиликларни кўриб, рўй берган ҳолатга ишонишмаган.

"У жуда вазмин инсон эди. Ҳар доим ишларди. У кечки базмлар ёки бошқа жойларга бормасди. Уйга келарди, ҳордиқ чиқарарди ҳамда яна ишга жўнаб кетарди", - дея айтиб ўтган Дилноза Абдусаматова. У Соипов уйларида яшаганда ҳали ўсмир қиз бўлган.

Нашрнинг хабар беришича, 2011 йилда Соипов Оҳайодан бўлган оила яшайдиган манзил бўйича бизнесни рўйхатдан ўтказган. Оиланинг иддао этишича, бизнес ҳақида ҳеч нарсани билишмаган ва бу ҳолатдан ҳайратга тушишган. Уларнинг сўзларига кўра, Соипов уйдан кўчиб кетгач у билан гаплашишмаган.

Соиповнинг қўшниси бўлган, йўлнинг нариги бетида яшаган аёл эса уни фотосуратдан таниган ҳамда “у одамларга қўшилишни унчалик ёқтирмагани”ни айтган.

Мавзуга оид