Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги ИЭСда юз берган портлаш қурбонлари сони ортмоқда
Фото: Twitter/20minutos.es
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида жойлашган иссиқлик электр станциясида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди. Бу ҳақда ANI агентлиги штат Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Аввалроқ, портлаш оқибатида 10 киши ҳаётдан бевақт кўз юмгани хабар қилинганди.
Воқеа Унчахар шаҳрида NTPC компаниясига қарашли ИЭСда юз берган. Унчахардаги ИЭС 1988 йилда фойдаланишга топширилган, ҳозирда у қуввати 210 мегаватт бўлган бешта блокдан иборат, бироқ олтинчи, энг кучли блокни (500 мегаватт) ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда ҳамда айнан унда фавқулодда вазият юз берган.
Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
21:23 / 28.01.2026
Нипаҳ вируси Осиё мамлакатларини Ҳиндистондан келаётган йўловчиларни текширишга мажбур қилди
07:23 / 28.01.2026
Инфографика: 2026 йилда G20'да энг тез ўсиш Ҳиндистонда
02:10 / 25.01.2026